Бугун 11 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

"Охирги сўз АҚШ президентида": Эрон билан низо яна камида икки ҳафта давом этади

"Охирги сўз АҚШ президентида": Эрон билан низо яна камида икки ҳафта давом этади

АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан ҳарбий низоси яна камида икки ҳафта давом этади ва оятуллоҳлар режимининг ағдарилиши билан якунланиши даргумон. Бу ҳақда Исроилнинг "Ynet" нашри ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Нашр низонинг мақсадларидан бири Эрондаги режимни ағдариш бўлганига эътибор қаратди. Бироқ, мутахассисларнинг фикрича, режим барқарорлигини сақлаб қолмоқда, Эронда ҳокимият ағдарилиши билан боғлиқ сценарийлар эса эҳтимолдан йироқ кўринмоқда.

"Операция бошида кузатилган эйфория ўрнини тушкунлик ва пессимизм эгаллади, чунки Эрон режими ҳали ҳам барқарор кўринмоқда", — дейилади мақолада.

Нашр маълумотларига кўра, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху аллақачон жамоатчилик фикрини Эрон билан уруш оятуллоҳлар режимининг қулаши билан тугамаслигига тайёрламоқда. Шу билан бирга, мақолада қайд этилишича, низо якунини АҚШ президенти белгилаши керак. Мақола муаллифлари "охирги сўз ҳали айтилмаган" деган хулосага келишди.

Киритилди: 23:37 10.03.2026. Ўқилди: 310 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!