Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Овқатланиб ўтирган икки киши 3 нафар ёш йигит томонидан пичоқланди

Овқатланиб ўтирган икки киши 3 нафар ёш йигит томонидан пичоқланди

Тошкент вилояти Бекобод туманида ярим кечаси кафеда овқатланиб ўтирган икки киши уч нафар вояга етмаган шахс томонидан пичоқланди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар қилди.

Аниқланишича, 5 ноябрь куни соат 00:30 да вояга етмаган 17 ёшли Я.Т. ўзининг тенгдошлари Д.Р., Д.П.лар билан биргаликда Тошкент вилояти Бекобод шаҳар 13-даҳада жойлашган “Моҳинур” кафесида бўлган ва шу ерда овқатланиб ўтирган С.Х. ва Ё.С.лар билан ўзаро жанжаллашиб қолган.

Оқибатда ўсмирлар уларга қўл, оёқлари ҳамда пичоқ ёрдамида тан жароҳати етказган. Сўнгра ҳодиса жойидан яширинганлар. Маст ҳолатда бўлган икки нафар шахс эса санчилиб кесилган тан жароҳатлари билан тез ёрдам бўлимига келтирилган.

Тергов тезкор гуруҳи ҳодиса жойидан иш учун аҳамиятли ашёвий далиллар расмийлаштириб олган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон ЖКнинг 77-моддаси 3-қисми "г" банди (безорилик) ва 104-моддаси 2-қисми “е” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш, безорилик оқибатида) билан жиноят иши қўзғатилган.

Гумон қилинувчилар қўлга олинган ва ҳолат юзасидан сўроқ қилинганлар.

Қайд этилишича, сўроқ жараёнида улар иқрорлик кўрсатувлари бериб, гумон қилинувчи Д.Р. бир дона пичоқни ўз хоҳиши билан терговга тақдим этган.

Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 06:55 09.11.2019. Ўқилди: 2287 марта. Фикрлар сони: 1 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!