Канада ҳукумати Канада ҳудудида ўз фуқароларига нисбатан таҳдид ёки зўравонликка тоқат қилмайди.
Бу ҳақда Канада бош вазири Жастин Трюдо журналистларга Оттаванинг олти нафар ҳинд дипломатини чиқариб юбориш ҳақидаги қарорини шундай изоҳлади.
"Биз чет эл ҳукуматининг Канада тупроғида Канада фуқароларини таҳдид қилиш ёки ўлдиришда иштирок этишига ҳеч қачон тоқат қилмаймиз. Бу Канада суверенитети ва халқаро ҳуқуқнинг ўта қабул қилиб бўлмайдиган бузилиши" - деди Трюдо.