Россия армиясига қарши туриш учун АҚШнинг Украинага пиёдаларга қарши миналарни етказиб бериш ҳақидаги қарори бундай миналарни тақиқловчи Оттава конвенциясини имзолаган давлатлар томонидан кескин танқид қилинди.
Кеча кечаси Камбоджада бўлиб ўтган конференцияда имзо чеккан давлатлар Қўшма Штатлар миналар етказиб беришга рухсат бериб, 1997 йилдаги шартномани бузаётганини айтишди.
«Конвенция кучга кирганидан кейин 25 йил давомида гуманитар қуролсизланиш бўйича ушбу тарихий шартнома ҳеч қачон унинг яхлитлиги учун бундай муаммога дуч келмаган», — дейилади баёнотда.
Аввалроқ WP газетаси президент Жо Байден пиёдаларга қарши миналарни Украинага топширишни маъқуллагани ҳақида хабар берган эди. Бироқ, расмийлардан бири журналистлар билан суҳбатда, ўтказилган миналар, худди шундай рус ўқ-дориларидан фарқли ўлароқ, ўрнатилгандан бир неча кун ёки ҳафта ўтгач, ўз-ўзини йўқ қилишига аниқлик киритди. Бундай технология тинч аҳоли қурбонлари сонини минималлаштириши керак.
Шуниси эътиборга лойиқки, 2020 йилда Жо Байден АҚШ президентлигига номзод бўлганида ҳам тинч аҳоли учун хавф туғдириши сабабли пиёдаларга қарши миналардан фойдаланишни танқид қилган. Бундан ташқари, Украина БМТнинг Оттава конвенциясини имзолади, унда бундай ракеталардан фойдаланиш тақиқланади.