Ўзбекистонда олий таълим муассасаларига ҳужжат топширган абитуриентлар сони 307 минг нафардан ошди.
Маълумотларга кўра, абитуриентларнинг қарийб учдан икки қисмини жорий йил мактаб ва коллежларни битирган ёшлар ташкил этмоқда.
Қабул жараёнида қизлар фаоллиги юқори бўлиб, ҳужжат топширган қизлар сони 159,6 минг нафарни, йигитлар сони эса 147,8 минг нафарни ташкил қилди. Бу эса қизлар улуши йигитларга нисбатан кўпроқ эканини кўрсатмоқда.