Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

"Отам бизни 6 ойдан бери зўрлайди": қизлар отасининг устидан шикоят қилди

"Отам бизни 6 ойдан бери зўрлайди": қизлар отасининг устидан шикоят қилди

Уфада суд қизлари томонидан зўрлашда айбланган, аммо кейин сўзларидан қайтган кўп болали маҳаллий фуқаро Рашид Гарифуллинга ҳукм чиқарди.

Эркак қаттиқ режимдаги колонияда беш йилга озодликдан маҳрум этилди.

Тергов маълумотларига кўра, айбланувчининг турмуш ўртоғи 19 ёшли қизига пичоқ билан ташланганидан кейин полицияни чақирган. Участкага келган қиз уни ўз отаси зўрлаганлигини айтди. Бундан ташқари, эркак энг кичик 15 ёшли қизининг номусига текканликда ва у билан олти ой давомида яқин муносабатда бўлганликда айбланмоқда. Тўнғич қизнинг сўзларига кўра, отаси бу иш кимгадир маълум бўлиб қолса, қотиллик билан қўрқитган.

Она бу фожиани эшитганидан сўнг полицияга эри устидан ариза ёзди. Aёлга ҳар доим эрининг қизлари билан хонада қолиши ғалати туюларди. Бироқ, отаси тунни фарзандлари билан ўтказиш ҳуқуқига эга эканлигини даъво қиларди.

Гарифуллин ҳибсга олинган ва кейинчалик унинг ўзи вояга етмаган кенжа қизи билан яқин муносабатда бўлганлигини тан олган. Бироқ, экспертиза қизнинг бокиралигини тасдиқлади. Бироз вақт ўтгач, опа-сингиллар терговга зўрлаш ҳақидаги даъволари тўқиб чиқарилганини айтишди.

Эр-хотиннинг тўрт қизи бор, улардан бири ногирон. Шунингдек, оила бошлиғи ҳам қўлидан айрилган. Оила ногиронлик нафақаси эвазига яшайди.

Киритилди: 16:03 23.06.2021. Ўқилди: 19792 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!