24 ноябрь куни Ўзбекистон Президентининг тўнғич куёви, АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг турмуш ўртоғи Ойбек Турсунов туғилган кунини нишонлади.
Саида Мирзиёева ўз Instagram саҳифасида 24 ноябрь бошқача кун эканлигини айтиб, фарзандлари билан турмуш ўртоғи ёқтирган таомни тайёрлаётганини ёзиб қолдирган.
Шунингдек, Ўзбекистон Президентининг кенжа куёви Отабек Умаров ҳам Ойбек Турсуновни Instagram орқали табриклади.
«Бугун қадрдоним учун ўзгача кун. Таваллуд айёмингиз билан акажон! Доимо бирга бўлайлик!», — деб ёзади Отабек Умаров.