Бугун 4 июль, 2020 йил, шанба

O'ZB

Ота ўзидан ҳам катта инсон билан қочиб кетган қизини шафқатсизларча ўлдирди, аммо...

Ота ўзидан ҳам катта инсон билан қочиб кетган қизини шафқатсизларча ўлдирди, аммо...

Эронда ота 35 ёшли эркакни севиб қолганлиги учун 13 ёшли қизини ухлаб ётганида шафқатсизларча ўлдирди. Маълумотларга кўра, ота ўроқ билан қизининг бошини чопиб ташлаган.

Ўсмир ўз севгилиси билан уйдан қочиб кетган, аммо полициячилар уни ушлаб, оиласига қайтаришган. Бу ҳақда Mirror нашри хабар бермоқда.

Ҳодиса шимолий Гилан вилоятининг Талеш шаҳрида юз берган. Марҳума Ромина Ашрафи отаси уни "севиб қолган одамга" беришдан бош тортганидан кейин уйдан қочиб кетган.

«Ота-онаси унга диний сабабларга кўра буни қилишни тақиқлашган. Қиз уйдан қочиб, полиция уни уйига қайтаргунига қадар севгилиси билан беш кун яшириниб юрган”, дейилади материалда.

Матбуотда айтилишича, Ашрафи гарчи бошқаларни "уйида хавф остида қолиши тўғрисида" бир неча бор огоҳлантирганига қарамай отасига топширилган.

Қизини ўлдирганидан кейин ота ихтиёрий равишда полиция бўлимига қўлида жиноят қуроли билан келган ва ўз қилмишини тан олган. Аммо бир кундан кейин полиция уни қўйиб юборган.

Таъкидланишича, Эрон шариати қонунларига кўра, эркак васий аёлни уни шарманда қилган тақдирда ўлдириши мумкин.

 

 

 

 

Киритилди: 21:36 28.05.2020. Ўқилди: 11237 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!