Жорий йилда илк бор Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида янги ижтимоий лойиҳа йўлга қўйилди.
Лойиҳа доирасида мамлакат бўйлаб 7–14 ёшли 1295 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола касаба уюшмалари оромгоҳларида 12 кунлик бепул дам олади.
Йўлланма, сафар ва дам олиш билан боғлиқ барча харажатлар давлат ҳисобидан қопланади.
Ҳозирнинг ўзида 1062 нафар бола оромгоҳларга юборилиб, соғломлаштириш тадбирлари бошланган.