Бугун 15 октябрь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ота алимент мажбуриятини уй ва автомобил билан олдиндан таъминлади

Ота алимент мажбуриятини уй ва автомобил билан олдиндан таъминлади

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида икки нафар фарзанд учун алимент тўловлари улар 18 ёшга тўлгунига қадар олдиндан таъминланди. Алимент мажбурияти бўйича ҳисобланган маблағ 319 млн 322 минг 903 сўмни ташкил этган.

Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг суд буйруғига кўра, Ф.Ч.дан икки нафар фарзанди таъминоти учун унинг ойлик иш ҳақи ва бошқа даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди.

Давлат ижрочиси томонидан берилган ҳуқуқий тушунтиришлар ва профилактик мулоқотлардан сўнг қарздор ҳар ой алимент тўлаб бориш ўрнига, фарзандлари 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган маблағни олдиндан тўлиқ таъминлаш йўлини танлаган.

Ҳисоб-китобларга кўра, икки нафар фарзанд учун алиментнинг умумий миқдори 319 млн 322 минг 903 сўмни ташкил этган ва мазкур мажбурият олдиндан бажарилган.

Бундан ташқари, Миробод туманлараро суди келишув битимини тасдиқлаган. Унга кўра, қарздор фарзандлари вояга етгунига қадар уларнинг таъминоти учун Миробод туманида жойлашган уй-жой ҳамда Nexia 3 русумли автомобиль бериш орқали ҳам алимент мажбуриятини таъминлаган.

Белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилгани сабабли ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Киритилди: 16:17 03.10.2026. Ўқилди: 1556 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!