Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

От битлаб кетгани учун эгасини судга берди

A A A
От битлаб кетгани учун эгасини судга берди

Американинг Орегон штатидаги Хиллсборо шаҳарчасида саккиз ёшли от эгасининг шафқатсиз муомаласидан шикоят қилиб, суд жараёнида иштирок этишни ихтиёр этди. Бу ҳақда Ҳайвонлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ташкилоти Фонди маълум қилган. Мазкур Ташкилот ходимлари суд жараёнида отнинг номидан иштирок этишади.

Орегон штати қонунлари ҳайвонларнинг ҳам ўз эгалари шафқатсиз муомаласидан арз қилишини ёқлайди. Судга арз қилган отга рамзий маънода “Одил суд” деб ном беришди.

Ҳайвонларни ҳимоя қилиш ташкилоти ходимлари уни аниқламагунларича бечора от совқотиш ва бургалардан қаттиқ азият чеккан. Эгаси уни бир неча ой мобайнида умуман парвариш қилмаган.

Киритилди: 09:06 14.05.2018. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар