Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Остон Ўрунов аввал сурат жойлади, кейин нега уни ўчириб юборди?

Остон Ўрунов аввал сурат жойлади, кейин нега уни ўчириб юборди?

Москванинг «Спартак» жамоасида фаолият юритаётган ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Остон Ўрунов ижтимоий тармоқларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлган сурат ҳақида фикр билдирди.

Футболчи «Спартак»ка ўтганидан ҳеч қанча вақт ўтмай Instagram саҳифасида қимматбаҳо кийимлар сотиб олгани тасвирланган суратни эълон қилган. Кейинроқ уни ўчириб юборганди.

- Суратни ўзим учун жойлагандим ва у бу қадар ажиотаж туғдиришини билмагандим. Кейинроқ ёши катта жамоадошларим қўнғироқ қилди ва суратни ўчиришимни маслаҳат берди.

Газизов билан бу мавзуда алоҳида гаплашмадим. Воқеадан кейин машғулот пайтида учрашдик ва у шундай деди: «Ажойиб сурат». Ҳазил аралаш, албатта. Кейин эса бундай суратлар жойламаган яхшироқ эканини тушунтирди, дейди Остун Ўрунов.

Киритилди: 12:03 21.11.2020. Ўқилди: 4029 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!