Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Осиё кубоги U20. Австралия пеналтилар сериясида Саудия Арабистонини енгиб, қитъа чемпиони бўлди

Осиё кубоги U20. Австралия пеналтилар сериясида Саудия Арабистонини енгиб, қитъа чемпиони бўлди

Хитойда футбол бўйича 20 ёшгача бўлган терма жамоалар иштирокидаги Осиё кубоги (U20) якунланди.

Ушбу турнирни ҳеч муболағасиз «ғалати пеналтилар чемпионати» дейиш мумкин: Ўзбекистонни Жанубий Корея мағлуб этди, корейсларни саудияликлар доғда қолдирди, уларни эса австралияликлар...

Бугун бош совринни қўлга киритиш учун майдонга чиққан Австралия ва Саудия Арабистони ёшлар жамоалари қарама-қаршилигида асосий вақт ва қўшимча бўлимларда кучлар тенг келди: 24-дақиқада Агости ҳисобни очди, 45+2-дақиқада Талал Ҳожи мувозанатни тиклади — 1:1.

Пеналтилар сериясида австралияликларнинг омади чопиб, Осиё кубоги U20 чемпионлигини қўлга киритишди.

Осиё кубоги U20. Финал

Австралия – Саудия Арабистони 1:1. Пеналтилар серияси – 5:4.

Голлар: Агости 24 — Талал Ҳожи 45+2.

Киритилди: 02:31 02.03.2025. Ўқилди: 1171 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!