Осиё кубоги-2023 2-тури доирасидаги иккинчи ўйинда мезбон Қатар плей-офф масаласини муддатдан аввал ҳал қилди.
57 мингдан ортиқ томошабин қаршисида ўтган Қатар – Тожикистон ўйинида мезбонлар қўшниларимиз устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонишди. 17-дақиқада Рустам Соиров рақиб ўйинчиси ва ҳакам билан тўқнашгач, япониялик рефери ўйинни тўхтатмади ва ҳужум Афифнинг ҳисобни очиши билан якунланди – 1:0.
Ҳисобда ортда қолишига қарамай ўйинни назорат қилишга уринган Тожикистон 81-дақиқада майдонда бир киши кам бўлиб қолгач, мағлубиятдан қутулиб қололмади.
Шу тариқа, Қатар 6 очко билан гуруҳда 1-ўринни нақд қилиб, муддатдан олдин 1/8 финалга йўлланма олди. Тожикистон эса 1 очко билан 3-ўринга тушди. Қатар сўнгги турда Хитойга қарши ўйнаса, Тожикистон Ливан билан ўйин ўтказади.
А гуруҳи. 2-тур
Тожикистон – Қатар – 0:1
Гол: 0:1 – 17 Афиф.