Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Осиё чемпионатида 10 нафар боксчимиз олтин медални қўлга киритди

Осиё чемпионатида 10 нафар боксчимиз олтин медални қўлга киритди

Қувайтда бокс бўйича ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати ўз якунига етди. Мазкур мусобақа 14 вазн тоифасида ўтказилган бўлиб, улардан 12 тасида терма жамоамиз вакиллари финалга чиққан эди.

Қувонарлиси, 12 нафар боксчимиздан 10 таси финал жангида ғалаба қозониб, ўз вазн тоифасида Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлишди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари ушбу қитъа биринчилигида 10 та олтин, 2 тадан кумуш ва бронза медаллари билан юртимизга қайтиб келишади. Бундай натижадан кейин умумжамоа бўйича рақамларга эътибор беришга ҳеч ҳожат йўқки, вакилларимиз бу борада, шубҳасиз, биринчи!

Кеча ўтказилган финал жангларининг натижалари:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов – Бекзат Эргешов (Қирғизистон)

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов – Арян (Ҳиндистон)

-40 кг: Фаррух Тўлаганов – Алишер Ўрозбоев (Туркманистон)

-43 кг: Умидилло Абдурасулов – Довлет Нурмуродов (Туркманистон)

-46 кг: Бобурбек Бобожонов – Лофранцо Реймонд (Филиппин)

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов – Вишвакарма Винай (Ҳиндистон)

-52 кг: Далержон Бозоров – Амангелди Максудов (Қирғизистон)

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев – Малик Прит (Ҳиндистон)

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов – Сингх Яшвардхан (Ҳиндистон)

-61 кг: Мирзоб Некбоев – Виктор Литвинов (Қозоғистон)

-64 кг: Шавкатжон Болтаев – Саини Гуаров (Ҳиндистон)

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев – Батирхан Болтаев (Қозоғистон)

Мусобақада олтин медални қўлга киритган боксчиларимиз:

-35 кг: Ҳумоюнмирзо Абдурасулов

-37 кг: Ҳожиакбар Маҳмудов

-40 кг: Фаррух Тўлаганов

-43 кг: Умидилло Абдурасулов

-46 кг: Бобурбек Бобожонов

-49 кг: Лазизбек Тўлқинов

-52 кг: Далержон Бозоров

-55 кг: Жаҳонгир Нарзиев

-61 кг: Мирзоб Некбоев

-64 кг: Шавкатжон Болтаев

Кумуш медаль эгалари:

-58 кг: Абдулазиз Абдураҳмонов

-67 кг: Шаҳбоз Ҳамидуллаев

Бронза медаль эгалари:

-70 кг: Айназар Кенесбаев

+70 кг: Ҳусанбой Риҳсибоев

Киритилди: 06:45 11.08.2019. Ўқилди: 1357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!