Қорақалпоғистонда Орол денгизи тубида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ташаббуси билан Бутунжаҳон чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш кунига бағишлаб “Аral Sea Eco Маrathon” бўлиб ўтди.
Марафонда Кения, Того, Франсия, Хитой, Япония, Покистон, Филиппин ва Ўзбекистондан 12 нафар спортчи 42 км 195 м масофани босиб ўтди. Жумладан, юртимиздан Алимардон Собиров, Денис Мамбетов, Нурбек Ҳусанов, Андрей Куликов иштирок этди.
Тадбирдан кўзланган мақсад Орол денгизининг экологик ҳалокати ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш зарурлигига дунё эътиборини жалб қилишдан иборат.
4:43:23 ва ундан юқори натижа қайд этган спортчилар Оролбўйи фожиаси нақадар жиддий эканини таъкидлаб, жаҳон ҳамжамиятини сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга чақирдилар.