Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ўз мамлакати Украина армиясини кенгайтиришни молиялаштиришдан бош тортишини маълум қилди.
"Биз ўз армиямизга маблағ сарфлашимиз керак, аммо улар (Европа раҳбарлари) биздан узоқ йиллар давомида Украина армиясини миллиардлаб маблағ билан таъминлашимизни кутишмоқда. Биз аниқ-равшан айтдик: Венгрия бунга пул тўламайди," - дея у Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзди.
Унинг таъкидлашича, Венгрия ҳукуматининг бурчи ўз халқини ҳимоя қилишдир.