Венгрия бош вазири Виктор Орбан "украин киберфирибгарлари"ни хакерлик ҳужумларини фаоллаштиришда ва Венгрия фуқароларининг маблағларини ўғирлашда айблади. Унинг сўзларига кўра, сўнгги пайтларда мамлакатда украиналик киберҳужумлар билан боғлиқ банк фирибгарликлари сони сезиларли даражада ошган.
"Битта тугмани эҳтиётсиз босишнинг ўзи кифоя - ва оилавий жамғармалар йўқолади. Йилига бундай жиноятлардан кўрилган зарар 8 миллиард форинтга етади," - деди Орбан Фаcебоокъда эълон қилинган видеомурожаатида.
Ҳукумат раҳбари, шунингдек, яқинда киберфирибгарлик билан шуғулланган Украина уюшган жиноятчилигига алоқадор 19 кишидан иборат жиноий гуруҳ фош этилганини эслатди. Орбаннинг айтишича, чоршанба куни бўлиб ўтадиган ҳукумат йиғилишида "украиналик хакерлар ва фирибгарларга қарши кураш бўйича қўшимча чора-тадбирлар муҳокама қилинади."