Бугун 1 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди

“Оқила аёллар” ҳаракати фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (437-cон, 08.08.2022 йил) қабул қилинди.

✅ Қарор билан Оила ва хотин-қизлар давлат ва унинг ҳудудий тузилмаларида доимий фаолият юритувчи жамоатчилик тузилмаси – “Оқила аёллар” ҳаракати ташкил этилди.

⏩ Ёшлар ўртасида оилавий-ҳуқуқий муносабатлар, оилавий ҳаёт психологияси, оила иқтисоди ва бюджети ҳамда “Оила – муқаддас” тушунчасини кенг тарғиб қилиш ҳаракатнинг асосий вазифаларидан ҳисобланади.

💰 Ҳаракат ва унинг бошланғич гуруҳлари таркибига киритилган фаол ва ташаббускор аёллар амалга оширган ишларининг натижадорлигига кўра ҳомийлик хайриялари ҳисобидан рағбатлантириб борилади.

❕Бунда фаол ва ташаббускор аёллар фаолияти натижалари бўйича давлат мукофотлари, “Мўътабар аёл”, “Маҳалла ифтихори”, “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва бошқа эсдалик, кўкрак нишонлари, идоравий мукофотларга тавсия этилиши, санаторийларда даволаниш учун йўлланмалар берилиши мумкин.

Киритилди: 15:41 09.08.2022. Ўқилди: 3052 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!