Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Оқ уй яқинидаги отишма ортидан АҚШ конгрессмени оммавий депортация чақириғи билан чиқди

Оқ уй яқинидаги отишма ортидан АҚШ конгрессмени оммавий депортация чақириғи билан чиқди

Техасдан сайланган республикачи конгрессмен Брэндон Гилл Оқ уй яқинида Миллий гвардия хизматчиларига қилинган ҳужумдан сўнг мигрантларни “оммавий депортация” қилишга чақирди. Бу ҳақда у ижтимоий тармоқдаги баёнотида маълум қилди.

Конгрессменнинг айтишича, ҳодиса бўйича гумонланаётган шахс “Афғонистон фуқароси” экани маълум қилинган. Гилл ўз мурожатида айрим мигрантларни “вахшийлар” деб атаган.

Сиёсатчи шунингдек, “исломий терроризм АҚШ тарихининг ажралмас қисми эмаслиги”ни таъкидлаб, сўнгги ўн йилликлардаги миграция сиёсатини танқид қилди. Унинг таъкидига кўра, “радикал гуруҳлар Америка турмуш тарзига таҳдид солмоқда”.

Киритилди: 14:10 27.11.2025. Ўқилди: 647 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!