Оқ уй расмийлари ФИФА президенти Жанни Инфантино билан ўрмон ёнғинлари келтириб чиқарадиган потенциал хавфни муҳокама қилиш учун учрашишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда Sky News мухбири Роб Харрис хабар берди.
"Оқ уй расмийлари бугун якшанба куни бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати финалидан олдин ФИФА президенти Жанни Инфантино билан Нью-Йорк ва Нью-Жерси ҳудудидаги ўрмон ёнғинлари тутуни билан боғлиқ соғлиқ учун мумкин бўлган хавфларни муҳокама қилиш учун учрашадилар", деб ёзган Ҳаррис Х ижтимоий медиа платформасида.
Канададаги ўрмон ёнғинларидан қалин тутун Нью-Йорк шаҳрини қамраб олди. Шаҳарнинг ҳаво сифати индекси 166 га етди, бу носоғлом деб ҳисобланади. Бироқ, кун охирига келиб, бу кўрсаткич 50-60 га тушиши кутилмоқда, бу ўртача ҳаво ифлосланиши ҳисобланади.
Жаҳон чемпионати финали 19 июль куни АҚШнинг Нью-Жерси штатида бўлиб ўтади. Аргентина ва Испания финал ўйинида тўқнаш келишади. Аргентина амалдаги турнир чемпиони.