Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Оқ уй Трампга суиқасд сабабини “сайёсий нафрат риторикаси” билан боғлади

Оқ уй Трампга суиқасд сабабини “сайёсий нафрат риторикаси” билан боғлади

ОҚ УЙ матбуот котиби Кэролин Ливитт маълум қилишича, АҚШ президенти Дональд Трампга нисбатан уюштирилган суиқасд мамлакатдаги кескин сиёсий муҳит ва уни “жиноийлаштириб кўрсатиш” тенденцияси билан боғлиқ.

Брифингда у АҚШдаги сиёсий зўравонлик кучайишини алоҳида таъкидлаб, бу ҳолат Трампга нисбатан узоқ вақт давомида шакллантирилган кескин баёнотлар ва уни қораловчи риторика оқибати эканини билдирди.

Ливиттнинг айтишича, Трамп ва унинг тарафдорларига қарши баёнотлар айрим сиёсий рақиблар, оммавий ахборот воситалари ҳамда Демократик партия вакиллари томонидан ҳам кучайтирилган.

Оқ уй баёнотига кўра, айнан шу омиллар АҚШда сиёсий зўравонлик муҳитини кучайтириб, суиқасд каби ҳолатларга сабаб бўлиши мумкин.

Киритилди: 23:43 27.04.2026. Ўқилди: 258 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!