Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Оқ уй Россиядан хавотирда

Оқ уй Россиядан хавотирда

Вашингтон Россиянинг АҚШда ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига аралашувидан «хавотирда». Бу ҳақда 25 феврал, якшанба куни Американинг NBC News телеканалидаги «Матбуот билан учрашув» дастурида АҚШ президенти миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан маълум қилди.

«Бугун мен далил ҳақида гапира олмайман. Лекин шуни айтишим мумкинки, албатта, хавотирлар бор. Бу ерда Россия Федерацияси, унинг разведка хизматларига тегишли президентлик сайловлари нуқтаи назаридан ҳам фон мавжуд. Хавотирга тушиш учун жуда кўп сабаблар бор, - деди у Салливан. - Гап сиёсат ҳақида эмас. Гап миллий хавфсизлик тўғрисида боряпти. Гап Америка Қўшма Штатлари сиёсати ва демократиясини манипуляция қилишга интилаётган хорижий давлат, хорижий душман ҳақида».

Жо Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Оқ уй сайловга аралашув олдини олиш ва Конгрессдаги ҳар икки партия вакиллари билан алоқа ўрнатиш учун «ҳушёр» бўлишини қўшимча қилди, «чунки бу (миллий хавфсизлик) - сиёсатдан юқорироқ туриши керак».

2023 йил октябр ойида АҚШ разведка агентликлари Россия ўзининг жосуслар тармоғи, давлат оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб, сайловларга жаҳон жамоатчилиги ишончини сусайтираётгани ҳақида ҳисобот эълон қилди. Ўшанда бу ҳисобот Европа, Осиё, Африка ва Шимолий Америкадаги юзга яқин давлат элчихоналарига юборилди.

Аввалроқ Путин Байден АҚШ президенти сифатида Россия учун афзалроқ эканини айтди

Эслатиб ўтамиз, АҚШда президентлик сайловлари 2024 йил 5 ноябрда бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Киритилди: 23:28 26.02.2024. Ўқилди: 3329 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!