Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Оқ уй матбуот котиби лавозимидан кетгач ҳам Трампга маслаҳат беришда давом этади

Оқ уй матбуот котиби лавозимидан кетгач ҳам Трампга маслаҳат беришда давом этади

Оқ уй матбуот котиби лавозимини тарк этаётган Кэролайн Левитт АҚШ президенти Дональд Трампга маслаҳат беришда давом этишини маълум қилди. Левитт август ойи охирида ўз лавозимидан кетиши кутилмоқда.

«Президент Трамп мендан ташқи доирада унинг катта маслаҳатчиси сифатида фаолиятимни давом эттиришимни сўради. Мен эса ҳар доим MAGA ҳаракати ва Республикачилар партиясининг фаол тарафдори бўлиб қоламан», — деб ёзди Левитт X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.

Трамп ҳам Левитт Оқ уйдаги лавозимини тарк этганидан кейин унинг энг яқин ташқи маслаҳатчиларидан бири бўлиб қолишини маълум қилган.

Киритилди: Бугун 04:16. Ўқилди: 359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!