Бугун 21 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Оқ уй: Гренландия бизники бўлади

Оқ уй: Гренландия бизники бўлади

АҚШ раҳбари Доналд Трамп ҳамон Гренландияни Қўшма Штатлар таркибига қўшиш ғоясига содиқ эканини билдирмоқда. Бу ҳақда Оқ уй расмий вакили Керолин Левитт душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, Америка раҳбари бунга ҳар қандай усул билан эришишга тайёр.

"Бироқ президент ҳамон Гренландиянинг Арктикадаги стратегик аҳамияти ҳақидаги фикрда қатъий турибди, - деди Левитт. - У минтақада миллий хавфсизлик манфаатларини илгари суриш учун Гренландияни ҳар қандай имконият билан қўлга киритиш ғоясига содиқлигини сақлаб қолмоқда."

АҚШ президенти Доналд Трамп лавозимга киришидан олдин ҳам Вашингтоннинг Гренландияни ўзига қўшиб олиш истагини бир неча бор изҳор этган эди.

Киритилди: 21:39 19.05.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!