Оқ уй тегишли муассасалар томонидан Конгрессга тақдим этилган ҳисоботнинг қисқача мазмунини эълон қилди, унда қабул қилинган муҳим қарорлар ва АҚШнинг Афғонистондан қўшинларини олиб чиқиш жараёнида дуч келган қийинчиликлар ўрганилди.
Ҳужжатда таъкидланганидек, Қўшма Штатлар Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучларини НАТОдаги иттифоқдошлари билан тайёрлаш ва жиҳозлаш, афғон ҳукуматларини қўллаб-қувватлаш учун юзлаб миллиард доллар сарфлаган.“Уруш бошланганидан 20 йил ўтиб Америка ботқоққа ботган эди. Афғонистонда мақсадлари ноаниқ ,чексиз кўринадиган урушда ва бугунги ва эртанги миллий хавфсизлик масалаларига етарлича сармоя киритмаётган эди.