Opta таҳлилий порталига тегишли суперкомпьютер гуруҳ босқичидан сўнг клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида жамоаларнинг ғалаба қозониш эҳтимолини баҳолади. Энг асосий даъвогар сифатида “ПСЖ” кўрсатилди — французлар ғалаба қозониши эҳтимоли 20,6% деб баҳоланди.
Плей-офф олдидан Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба учун асосий 10 даъвогар:
1. “ПСЖ” — 20,6%
2. “Манчестер Сити” — 20,4%
3. “Интер” — 12,4%
4. “Бавария” — 11,3%
5. “Челси” — 10,4%
6. “Реал” Мадрид — 9,7%
7. “Боруссия” Дортмунд — 5,6%
8. “Бенфика” — 4,2%
9. “Ювентус” — 2,5%
10. “Палмейрас” — 0,9%
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичи шанба, 28 июнь куни старт олади ва 2 июлга қадар давом этади. Мусобақанинг финал учрашуви 13 июль куни бўлиб ўтади.