Бугун 15 июль, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Онлайн кредит олиб бераман дея фуқарони чув туширган "йигитча" қўлга олинди

A A A
Онлайн кредит олиб бераман дея фуқарони чув туширган "йигитча" қўлга олинди


Тошкент шаҳар, Учтепа туманида яшовчи 24 ёшли Б.А. ИИОга мурожаат қилиб, номаълум шахс томонидан 2.250.000 сўм миқдоридаги пуллари фирибгарлик йўли билан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Бухоро вилояти, Вобкент туманида яшовчи 18 ёшли Ш.Ф. содир этганлиги аниқланди.

Унга кўра, Ш.Ф., жабрланувчи Б.А.га онлайн кредит олиб бераман дея уни алдаб ишончига кириш орқали картасидан ўша вақтнинг ўзида 2.250.000 миқдоридаги пулларни ўзининг фойдаланувида бўлган банк пластик картасига ўтказиб олган ва қўлга киритилган пул маблағларини ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми "г" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ф.нинг содир этилиб фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш юзасидан тезкор-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Қонунга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми "г" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Киритилди: 13:06 02.01.2024. Ўқилди: 981 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!