Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Онасининг татуировкаси туфайли исми ўзгарган болакай

Онасининг татуировкаси туфайли исми ўзгарган болакай

Швед миллатига мансуб Йоханна Гизельхёль Санстрём татуировкачи хатога йўл қўйганидан сўнг ўғлининг исмини ўзгартиришга аҳд қилди. Аёл уйи яқинидаги тату-салонга бориб, устага қўлига фарзандлари Нова ҳамда Кевиннинг исмини ёздирмоқчи эканлигини айтади. Мастер аёл рози бўлиб, унинг илтимосини адо этади ва муолажадан сўнг уйга қайтган Йоханна ўғли Кевиннинг исми қўлида Келвин бўлиб қолганини билиб қолади. 30 ёшли Санстрём бу хатодан хўнграб йиғлаб юборди. «Юрагим худди тўхтаб қолгандек бўлди», — дея тан олади у.

Швед миллатига мансуб аёл салонга қайтгач, уста кулиб, энди ҳеч нарса қила олмаслигини айтади. Санстрём эскизни яхшилаб ўрганиб чиқиши керак эди. Шу билан бирга у компенсацияни тўлаб беришга рози бўлиб, татуировкани ўчирадиган клиника манзилини берди. Бироқ аёл татуировкани бутунлай ўчириб ташлаш учун қанча жараёндан ўтиши кераклигини билгач, турмуш ўртоғи билан келишиб, ўғлининг исмини Келвинга ўзгартиришга аҳд қилди.

Яқинда мазкур жуфтлик оиласида яна бир қиз фарзанд дунёга келди. Унинг исми Фрея. Она унинг ҳам номига татуировка чиздириш ниятида, фақат бу сафар расм эскизини диққат билан ўрганиб чиқмоқчи.

glavnoe. ua

Киритилди: 05:16 19.05.2018. Ўқилди: 1586 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!