Бугун 29 март, 2024 йил, жума

O'ZB

Она ўз ўғлини уриб ўлдирди: хоразмлик аёлни бунга нима мажбурлади?

Она ўз ўғлини уриб ўлдирди: хоразмлик аёлни бунга нима мажбурлади?

Хоразм вилояти Хива шаҳар Жиноят ишлари бўйича судида ўғлининг ўлимида сабабчи деб кўрилган онага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда 7news.uz ёзмоқда.

Хоразм вилояти Шовот тумани Катқалъа қишлоғининг Тупроққалъа маҳалласида яшаган ўттиз уч ёшли Беҳзод Абдуллаев ичкиликка ружу қўйган, оиласидагилар бунинг оқибатида бир неча йиллар давомида жабр кўриб келишган эди.

2018 йилнинг 29 октябрь куни Аҳмаджон Абдуллаев ва турмуш ўртоғи Жумабика Тўраева ҳовли ишларини қилишни бошлашди ва улар бу ишларга ўғиллари Беҳзодни ҳам ёрдамга чақиришди.

Беҳзод онасининг сўзини ерда қолдирмай ишларга ёрдамлашган киши бўлди ва бир қанча вақтдан кейин чарчадим деб уйга кириб кетди.

Уйдаги тўполон овозини эшитган она келини ва набирасига зуғум ўтказаётган, рўзғор буюмларини синдириб ташлаётган ўғлини белкуракнинг орқа тарафи билан урди.

Беҳзод эса белкурак зарбидан қаттиқ зарба емаганлиги сабабли ўрнидан туриб, уйидаги ароқни ичишга ўтади ва бир зумда яна уйдаги буюмларга зарар келтира бошлайди.

Жумабика опа бўм-бўш шишани қўлига олиб, ўғлининг бошини мўлжаллаган кўйи зарба беради, шиша эса чил-чил бўлиб синиб кетади.

Ҳамма Беҳзодни ухлаяпти деб ўйлади, лекин у эртаси кун ҳам уйқудан уйғонмади

Чақирилган тез ёрдам машинасида келган шифокор эса унинг вафот этганини ва барчасига кеч бўлганини айтади.

Шу тариқа Беҳзоднинг ўлимида унинг онаси айбланиб иш аввал тергов ҳамда кейин судга оширилажди.

Ишни судда кўриш жараёнида марҳумнинг турмуш ўртоғи Муқаддас Машарипова жабрланувчининг қонуний вакили, укаси Бунёд Абдуллаев, Тез тиббий ёрдам шифокори Баҳром Худойберганов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўайрат Матчоновлар гувоҳ сифатида сўзга чиқдилар. Афсуски, истамаса-да, бунга онаизор сабабчи бўлди.

Жумабика Тўраева ўз айбини судда ҳам, терговда ҳам тўлиқ тан олди.

Аммо, судда эътироф этилишича, Ж. Тўраеванинг ҳаракатларида бундай мудҳиш жиноятнинг аломати мавжуд эмас.

Айбланувчи Ж. Тўраева 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди. Унга нисбатан даставвал Жиноят кодексининг енгилроқ жазо тайинлашга оид 57-моддасида белгиланганидан ҳам камроқ жазо тайинланди ва мазкур кодекснинг 72-моддаси (шартли ҳукм) ҳам қўланилди ва 2 йил муддатга шартли жазо тайинланди.

Киритилди: 18:00 11.03.2019. Ўқилди: 3943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!