Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев Қирғизистонни 2027–2028 йилларда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган аъзоси этиб сайлангани билан табриклади.
Омуралиевнинг ушбу муносабат билан берган баёнотида ушбу муҳим ютуқ халқаро ҳамжамиятнинг Қирғизистоннинг конструктив позициясига, масъулиятли дипломатиясига ва БМТ мақсад ва тамойилларига содиқлигига бўлган ишончининг яққол намойиши эканлиги таъкидланган.
"Ишончим комилки, Қирғизистон БМТ Хавфсизлик Кенгаши ишига, шунингдек, халқаро тинчлик, хавфсизлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган глобал саъй-ҳаракатларга қимматли ҳисса қўшади", дейилади баёнотда.