5,4 миллиондан ортиқ фаол фойдаланувчига эга бўлган мамлакатдаги етакчи онлайн савдо платформаси — OLX Uzbekistan яқин вақт ичида янги мулкдорга эга бўлади.
TBC Bank Group ушбу платформани сотиб олиш ниятида эканини маълум қилди. Бу жараён Titan Investments компанияси билан биргаликда амалга оширилади. Айни пайтда икки томон ўртасида қўшма корхона ташкил этилади, у эса OLX Uzbekistan’нинг 100% улушига эгалик қилади.
Ҳозирча битимнинг молиявий жиҳатлари — хусусан, умумий сумма эълон қилингани йўқ.
Маълумот учун: OLX Uzbekistan бозорда кўп йиллик тажрибага эга ва фойдаланувчилар орасида кенг танилган платформа ҳисобланади. У орқали харид-сотиқ, ижара, хизматлар ва бошқа турдаги эълонлар билан минглаб одамлар ҳар куни фаол фойдаланади.