Сирдарё вилояти Гулистон шаҳар ИИБга фуқаро Д.Ж. ариза билан мурожаат қилиб, интернет тармоғига кириб, "Olx .uz” эълонлар сайти орқали «Кадирова Зарина» исмли шахс билан гаплашиб, у билан кондиционер сотиб олишга келишганлигини, келишувга кўра унга олдиндан 345.000 сўм миқдордаги пулларни банк картасига ўтказиб берганлиги, бироқ «З.Кадирова» исмли шахс бошланғич тўловни олганидан сўнг телефон аппаратини ва ижтимоий тармоқ орқали ёзишмаларни ўчириб ташлаганлигини, келишувга кўра, кондиционерни етказиб бермаганлигини маълум қилиб, номаълум шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида, мазкур жиноятни фуқаро З.К. содир этганлиги аниқланган.
З.К.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.