Бугун 10 апрель, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Олтиннинг янги тарихий рекорд нархи: Пулдорлар хавфсиз мулкка шошилмоқда

Олтиннинг янги тарихий рекорд нархи: Пулдорлар хавфсиз мулкка шошилмоқда

Олтин нархи янги тарихий рекорд ўрнатиб, илк бор унцияси учун 3200 доллардан ошди.

Чикаго товар биржасида (CME) фьючерслар нархи 1,77 фоизга ошиб, 3201,6 долларга етди.

Олтин бозорида кескин ўсиш АҚШ президенти Доналд Трамп янги импорт божларини эълон қилганидан кейин юз берди. Трамп жорий қилган божларда минимал тариф 10 фоизни ташкил этди, айрим давлатларга нисбатан бож миқдори 50 фоизгача етиши белгиланган.

Bloomberg нашрининг ёзишича, АҚШ маъмуриятининг ҳаракатлари жаҳон иқтисодиётининг секинлашишига сабаб бўлиши мумкинлиги ҳақидаги хавотирларни кучайтирган. Оқибатда инвесторлар хавфсиз активлар қаторига кирувчи олтинга юзланмоқда. Бу эса қимматбаҳо металл нархининг ошишига туртки берди.

Киритилди: 19:59 03.04.2025. Ўқилди: 1265 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!