Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

"Олтин тўп-2026"нинг асосий даъвогари аниқланди: Ямаль – иккинчи, Месси – учинчи

"Олтин тўп-2026"нинг асосий даъвогари аниқланди: Ямаль – иккинчи, Месси – учинчи

Жаҳон чемпионати якунланганидан сўнг нуфузли Goal сайти "Олтин тўп" учун асосий даъвогарлар рўйхатини янгилаб эълон қилди. Рейтингнинг биринчи поғонасида ҳозирча ўзгариш йўқ – Англия терма жамоаси ҳужумчиси Харри Кейн ҳануз етакчилик қилмоқда. У мундиалда олти бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва жамоаси билан бирга жаҳон чемпионатида бронза медали соҳиби бўлди.

Янгиланган рўйхатда иккинчи ўринга Ламин Ямаль кўтарилди. У 19 ёшидаёқ жаҳон чемпионига айланиб, рейтингда катта сакраш қилди. Аргентина терма жамоасининг финалдаги мағлубиятидан сўнг Лионель Месси учинчи поғонага тушиб кетди.

Қолган етакчи ўнлик қуйидагича шаклланди: Майкл Олисе, Килиан Мбаппе, Родри, Усман Дембеле, Эрлинг Холанд, Хвича Кварацхелия ва Пау Кубарси.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили "Олтин тўп" соврини Усман Дембелега топширилган эди.

Киритилди: 23:45 20.07.2026. Ўқилди: 8751 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!