Агентликнинг хабар беришича, Чикаго товар биржасида (CМЕ) олтин фючерслари котировкалари энг юқори нуқтада бир унция учун $3508 га етди. Бу олтин нархи учун янги тарихий рекорд ҳисобланади. Йил бошидан бери қимматбаҳо метал нархи 30 фоиздан кўпроқ ошди.
Bloomberg'га кўра, олтин нархи ошишининг энг асосий сабабларидан бири АҚШ Федерал захира тизимига (ФЗТ) бўлган босимларни кучайиши бўлди. Яқин ойларда ФЗТ фоиз ставкаларини пасайтириши кутилмоқда. Бу қимматбаҳо металларнинг жозибадорлигини оширади.