Бугун 20 сентябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади

Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади

Парижда ўтган 2024 йилги ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган мамлакатнинг олтин авлоди 12 август куни куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Айни вақтда чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда.

Қуйида чемпионларнинг кортежи Тошкент шаҳри бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.
Олтин авлод 12 август куни Ўзбекистонга етиб келади ва тантанали кутиб олинади

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон олимпиадачилари Ёзги Олимпиада ўйинларида тарихий натижани қайд этишди: «ТОП-15 талик»ка кирди.

Киритилди: 21:10 11.08.2024. Ўқилди: 7947 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!