Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, ЙТҲ 9 октябрь куни соат 13:50 атрофида Себзор кўчасидаги 9-оилавий поликлиника қаршисида юз берган.
1985 йилда туғилган Ж.Б. бошқарувидаги FAW русумли юк автомобили ҳайдовчиси оралиқ масофани сақламагани ва бошқарувни йўқотгани оқибатида светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган иккита «Дамас» ҳамда XCMG русумли автокранга бориб урилган.
Ҳодиса натижасида икки нафар «Дамас» ҳайдовчиси ва бир йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Бошқа жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.