5 июнь куни соат 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғин қуршаб олинди. Соат 07:34да ёнғин тўлиқ ўчирилди.
Айтилган манзилда жойлашган шахсий хонадонлар бир бирига туташ бўлганлиги сабабли ёнғин натижасида 4 та хонадон ёниб зарарлангани аниқланди.
Ёнғин натижасида жароҳатланган фуқаролар йўқ.