5 июнь куни соат 06:27 да Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Фаробий 4-тор кўчасида шахсий хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 06:32 да воқеа жойига етиб бориб, 07:12 да ёнғин қуршаб олинди, ҳозирда ёнғин ўчириш ишлари олиб борилмоқда.
Айтилган манзилда ёнғин содир бўлган шахсий хонадонларнинг бирида ёқилғи мойлаш маҳсулоти сақланганлиги тахмин қилинмоқда.
Вазият ФВВ томонидан тўлиқ назоратга олинган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар тўғрисида хабар тушмади.