Олмазор туманида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот
⚡️ Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 16:00 ларда Олмазор тумани Аҳмад Дониш кўчасида 1985 йилда туғилган М.Х. бошқарувида бўлган Lacetti русумли автомашинаси ҳамда 1986 йилда туғилган Ў.П. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашиналари иштирокида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.
⚡️ЙТҲ натижасида Lacetti автомашина ҳайдовчиси ҳамда Cobal русумли автомашинаси ҳайдовчиси ва 1 нафар йўловчиси биринчи ёрдам кўрсатиш учун шифохонага олиб кетилган.
🇺🇿Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.