Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Олмазор тумани прокуратураси терговчиси пора билан ушланди

Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида гул етиштириш фаолияти билан шуғулланувчи масъулияти чекланган жамиятнинг муқаддам прокуратура органларида ишлаган ва судланган юристи савдо-сотиқ соҳасига ихтисослашган масъулияти чекланган жамият мансабдор ходимларига нисбатан Жиноят Кодексининг 184 ва 189-моддалари билан қўзғатилиб, Олмазор тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилаётган жиноят иши доирасида гумонланувчи сифатида жалб қилинган шахсга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик масаласини мазкур туман прокуратураси мансабдор шахслари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 30 минг АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 20 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, масъулияти чекланган жамият юристининг автомашинасида Олмазор тумани прокуратураси терговчиси ундан ушбу пул маблағини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланиб, ҳолат протсессуал тартибда расмийлаштирилди.

Ҳозирда прокуратура терговчисига нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан, масъулияти чекланган жамият юристига нисбатан эса Жиноят Кодексининг 212-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 14:25. Ўқилди: 636 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!