Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Олий таълим вазирлиги 186 нафар талабани давлат стипендияси билан тақдирлади

A A A
Олий таълим вазирлиги 186 нафар талабани давлат стипендияси билан тақдирлади

Ўзбекистон Республикаси давлат стипендияларига номзодларни саралаш бўйича танлов комиссиясининг баёни билан 2018-2019—ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари бакалавриатининг охирги икки курсида таҳсил олаётган иқтидорли талабаларга олти хил Давлат стипендиялари тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

186 нафар иқтидорли талаба Ўзбекистон Республикаси Давлат стипендияларига сазовор бўлди:

– 55 нафари Навоий Давлат стипендияси;

– 56 нафари Беруний Давлат стипендияси;

– 9 нафари Улуғбек Давлат стипендияси;

– 9 нафари Ибн Сино Давлат стипендияси;

– 2 нафари Имом ал-Бухорий Давлат стипендияси;

– 55 нафари Ислом Каримов Давлат стипендияси.

Совриндор талабаларга 2018 йил 1 сентябридан бошлаб жорий ўқув йили давомида Давлат стипендияси тайинланади.

 

Киритилди: 15:12 27.10.2018. Ўқилди: 1291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!