Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Олимлар саратон тарқалишининг тўхтатиш усулини аниқлашди

Олимлар саратон тарқалишининг тўхтатиш усулини аниқлашди

Америкалик олимлар мияда саратон ҳужайларининг тарқалишига кўмаклашувчи оқсилни аниқлашди. Тадқиқот натижалари MedicalXpress порталида эълон қилинган.

Гап CEMIP оқсили ҳақида бормоқда. Аниқланишича, оқсил миядаги қон томирлар ва иммунитетга эга ҳужайраларни яллиғланиш молекулаларини ишлаб чиқаришга ундайди.

Ҳайвонлар устида ўтказилган тажриба шуни кўрсатдики, CEMIPни тўсиб қўйиш саратоннинг жалалаш (метастаз) жараёнини тўхтатиб қўйган.

Таъкидланишича, аксарият ҳолларда саратон касаллигидан ўлиш саратон ҳужайраларининг бошқа органларга тарқалиши туфайли рўй беради. Энг хавфли ҳолатлардан бири бу мияда жалалаб кетишидир.

Олимлар CEMIP оқсилини назорат қилиш шифокорларга саратон хасталигини даволашда ва уларнинг ривожланиш хатарларни прогнозлашда ёрдам беришини тахмин қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ француз олимлари GDF11 оқсили қаришга қарши курашиши ва танани саратон касаллигидан ҳимоя қилишини аниқлашгани хабар қилинган эди.

Киритилди: 06:46 07.11.2019. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!