Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратишди

A A A
Олимлар коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратишди

Саудия Арабистонидаги Қирол Абдулла номидаги Фан ва технология университети мутахассислари коронавируснинг энг аниқ 3D моделини яратишди.

Бу ҳақда муассаса сайтида хабар берилган.

Таъкидланишича, модель SARS-CoV-2 вирусининг замонавий тузилишини атом даражасида намойиш этади ва илгари кўриш мумкин бўлмаган тафсилотларни очиб беради.

"Бизнинг моделимиз липид мембранасидаги тасодифий жойлашган тўлиқ бўлмаган бошоқли оқсилларни эмас, балки бугунги кунда биз билган вируснинг тўлиқ ултраструктурасини намойиш этади", демоқда тадқиқот муаллифларидан бири Нган Нгуен.

Олимлар уларнинг модели CОVID-19ни батафсил ўрганиш ва дори воситаларини яратишни тезлаштиришга имкон беради деб умид қилишмоқда.

Киритилди: 20:36 11.11.2020. Ўқилди: 2461 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар