Бугун 27 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Олимлар кечки соат бешдан кейин овқатланиш хавфли эканлигини айтишмоқда

Олимлар кечки соат бешдан кейин овқатланиш хавфли эканлигини айтишмоқда

Nutrition & Diabetes – Nature журналида чоп этилган мақолада таъкидланишича, соат 17:00 дан кейин кунлик калорияларнинг 45% дан кўпроғини истеъмол қилиш қондаги глюкоза даражасининг ошишига олиб келади ва бу соғлиқ учун жиддий хавф туғдиради.

Тадқиқотда аниқланишича, узоқ вақт давомида юқори глюкоза миқдорини сақлаб қолиш салбий оқибатларга олиб келиши, жумладан қандли диабет хасталиги даражаси 2-тоифага чиқиши мумкин. Юқори глюкоза даражаси туфайли қон томирлари шикастланади ва натижада юрак-қон томир касалликлари хавфи ортади.

Илгари мутахассислар кечки овқатнинг салбий натижаси вазн ортиши деб ҳисоблашган. Бу – одамлар кечалари кўпроқ нотўғри оватларни танлашга мойиллиги, масалан, кўпроқ қайта ишланган овқатларни истеъмол қилишлари билан боғлиқ эди. Бироқ, янги тадқиқот шуни кўрсатадики, кеч овқатланиш нафақат вазнга таъсир қилади, балки юқоридаги хасталикларни ҳам келтириб чиқаради.

Тажриба учун олимлар 50 ёшдан 70 ёшгача бўлган, ортиқча вазнли, семириб кетган ёки диабетга чалинган 26 нафар кўнгиллини жалб қилишди. Иштирокчилар икки гуруҳга бўлинган: кечқурунгача калорияларининг асосий қисмини истеъмол қилганлар ва 17:00 дан кейин энг кўп калорияли таом истеъмол қилганлар. Озиқ-овқатнинг бир хил ҳажмлари ва таркибига қарамай, иккинчи гуруҳда қондаги глюкоза даражаси сезиларли даражада ёмонлашди.

Олинган натижаларга асосланиб, олимлар куннинг биринчи ярмида асосий овқатларни режалаштиришни, кечқурун енгил овқатланишни қатъий тавсия қиладилар. Бундан ташқари ётишдан олдин углеводлар ва ёғли овқатларни истеъмол қилишни чеклаш керак.

Киритилди: Бугун 15:29. Ўқилди: 273 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!