Бугун 20 октябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Олимлар инсониятга коронавирусдан ҳам қўрқинчлироқ таҳдидни маълум қилишди

Олимлар инсониятга коронавирусдан ҳам қўрқинчлироқ таҳдидни маълум қилишди

Олимлар одамлар учун коронавирус, сил, ОИТС ва бошқа касалликларга қараганда каттороқ хавф туғдирадиган таҳдидни маълум қилишди.

Тадқиқот ҳаво сифати индексини доимий равишда тузадиган AQLI ташкилотининг веб-сайтида эълон қилинган.

Материалда таъкидланишича, ифлосланган ҳаво ўртача умр кўришни икки йилга камайтиради. Бундан ташқари, ушбу кўрсаткич анча юқори бўлган давлатлар мавжуд.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, Ҳиндистон ва Бангладешда зарарли чиқиндилар туфайли ўртача умр кўриш 10 йилга қисқариши мумкин.  

Маълумотларга кўра, сўнгги 20 йил ичида Бангладеш, Ҳиндистон, Непал ва Покистон каби мамлакатларда ҳаво ифлосланиши даражаси 44% га ошган. Жануби-Шарқий Осиё аҳолисининг қарийб 89 фоизи ҳаво ифлосланиши даражаси ЖССТ рухсат берган даражадан юқори бўлган жойларда истиқомат қилади.

 

 

 

 

Киритилди: 22:17 30.07.2020. Ўқилди: 12162 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!