Украина Бош прокуратураси украиналик ҳарбий асирларнинг рус аскарлари томонидан қатл этилганига оид 100 дан ортиқ ҳолатларни расман қайд этган, бироқ аслида бу рақамлар анча кўп бўлиши мумкин.
Бу ҳақда Украина Олий Радасининг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Дмитрий Лубинетс «NV» радиосига берган интервьюсида гапирди.
«Менга маълум бўлишича, Бош прокуратура маълумотларига кўра, россияликлар томонидан 100 дан ортиқ украиналик ҳарбий асирларни отиб ташлаш ҳолатлари қайд этилган. Россия томонидан қатл этилган украиналик ҳарбий асирларнинг умумий сони ҳозирда 102 нафарни ташкил этмоқда,» - деди у.