Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков «Украина инқирозини ҳал қилишда» «ўз хавфсизлигини таъминлаш»ни асосий шарт деб билади. «Биз учун асосий нарса хавфсизлик манфаатларимизни ҳал қилишдир», деди у.
Кеча Россия президенти Владимир Путин «Россия курашни давом эттиришга тайёрлигини» айтди.
«НАТО аъзолари биз билан жанг қилишдан чарчаганда, улардан сўранг. Биз бу курашни давом эттиришга тайёрмиз», — деди Путин.