Ер атмосфераси миллиард йилдан кейин бутун эркин кислородни йўқотади, деб башорат қилмоқда олимлар. Буни ҳақида "Известия" хабар берган.
Япония олими Тоҳо Университетидан Казуми Озаки ва Жоржия Технология Институтидан америкалик олим Кристофер Рейнхард геологик, биологик ва иқлим омилларини ҳисобга олган ҳолда сайёра атмосферасининг ривожланиш жараёнини моделлаштиришди.
Тадқиқотчилар атмосфера келгуси миллиард йил давомида барқарор бўлишига ишонишмоқда, аммо кейинчалик Қуёш фаоллигининг кескин ўсиши туфайли карбонат ангидрид гази миқдори камаяди, фотосинтез бузилади ва деярли кислород бўлмайди.
Тадқиқот иши муаллифларига кўра, биосфера атроф муҳитдаги ўзгаришларга тезда мослаша олмайди ва примитив анаэроб микроблар яна эволюция босқичига тушиб қолади.